2017 йил чоп этилиб бутун дунё бўйлаб жуда кўплаб шов-шув ва жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлган, «Да Винчи сири» асари муаллифи Ден Брауннинг яна бир машҳур романи энди ўзбек тилида!!! «Биз қаердан пайдо бўлганмиз?» «Келажакда бизни нима кутмоқда?» Бу саволлар олимлар ва турли эътиқоддагиларнинг баҳсларига сабаб бўлган. Профессор Роберт Ленгдон ўз шогирди, ёш футуролог Эдмонд Киршнинг таклифи билан Испанияга боради ва унинг тақдимотида ушбу саволларга жавоб берилишидан хабар топади. Аммо у жавобни эшитишга улгурмайди, ҳаммаси чаппасига айланиб кетади… Илк бор ўзбек тилида тақдим этилаётган ушбу асар қаҳрамонлари дин ва фан ўртасидаги азалий баҳс моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилади. Бу асар 2017 йил октябрь ойида АҚШда чоп этилишига қарамай, 2 ой ичида дунёнинг 30дан ортиқ тилига таржима қилинди ва дунё бестселлерлари сирасига кирган ҳисобланади.
«Ибтидо» — америкалик муаллиф Ден Браун қаламига мансуб триллер асар бўлиб, Роберт Ленгдон сериясида «Инферно»дан кейинги бешинчи китоб ҳисобланади. Асар воқеалари асосан Испанияда, қисман Дубай ва Будапештда юз беради. 2018 йил Август ойида асар «New York Times»нинг энг яхши сотилган китоблар рўйхатидан биринчи ўринни эгаллаган.