Asaxiy Books

Яндекс Книги
Книг18Подписчик41
«Asaxiy Books» loyihasi jahon adabiyotining sara namunalarini o'zbek tiliga sifatli tarjima va nashr qilish bilan shug'ullanadigan loyiha hisoblanadi. "Asaxiy Books" www.asaxiy.uz internet-do'konining bir loyihasi bo'lib, 2018-yilda asos solingan.

«Asaxiy Books» loyihasining missiyasi quyidagi 5 bosqichni amalga oshirishdan iborat:

1. Internet orqali kitoblar sotuvini yo‘lga qo‘yish va yetkazib berishni amalga oshirish;

2. Jahon adabiyotidan eng kuchli asarlarni o‘zbek tiliga tarjima qildirib, mahalliy kitobxonlarga taqdim etish;

3. Elektron kitoblarni sotish orqali bozorni kengaytirish;

4. Audiokitoblar sotuvini yo‘lga qo‘yish va rivojlantirish;

5. O‘zbek adabiyotida yangi nomlarni kashf etish.

Loyiha bugungacha 60 ga yaqin kitobni o'zbek tilida taqdim qilgan. Nashriyot kitoblari dolzarbligi va sifatli tarjimasi bilan o'zbek kitobxonlari orasida e'tirof etiladi. «Asaxiy Books» loyihasida tarjima qilingan kitoblar nashriyotning sakkiz bosqichli sifat nazoratidan o'tadi. Kitoblarni tayyorlashda tarjimon, muharrir va korrektorlardan iborat mutaxassislar jamoasi ishlaydi.
    Яндекс Книгидобавил книгу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    Уолтер Айзексоннинг «Стив Жобс» асари илк маротаба ўзбек тилида чоп этилди. Замонавий дунёнинг энг йирик бизнесменларидан бири, инноватор, Apple компаниясининг асосчиси Стив Жобснинг муваффақият тарихи ҳақида ёзилган ушбу китоб бир неча йил давомида жаҳон даражасидаги бестселлерга айланиб улгурди.

    Китобда сиз отаси ташлаб кетган, онаси рад этган бола қандай қилиб дунёнинг энг катта компаниясига асос солиши тарихини ўрганасиз. Бу оғир табиатли, лекин дунёни ўзгача кўз билан кўра олган, уни ўзгартиришни хоҳлаган, информацион технологиялари революциясига сабабчи бўлган инсоннинг ҳаёти ҳақидаги китобдир.
  • Яндекс Книгидобавил книгу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    Жорж Оруэллнинг ушбу романи илк бора ўзбек тилига таржима қилиниб китобхонлар эътиборига етказилмоқда. “1984” романи «BBC талқинидаги энг яхши 200 та китоб» рўйхатида саккизинчи ўринни, Newsweek томонидан инсоният тарихидаги энг яхши китоблар рейтингида 2-ўринни эгаллаган. 2017 йилда ушбу китоб АҚШда энг кўп сотилган китоб ҳисобланади. Асарнинг бунчалар шуҳрат қозонишига сабабларни китобни ўқиш мобайнида билиб олишингиз мумкин.
  • Яндекс Книгидобавил книгу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    Ҳаёт тезлашган, бир хиллик тенглик деб аталадиган, одамлар бир-бирини эшитмайдиган, фикрлашдан тўхтаган, ҳурлик маҳв этилган… Бу жамиятда китоблар ақл кушандаси саналади, тақиқлар туфайли одамлар аста-секин улардан воз кечади, адабиётдан қўрқади. Улар фақат қулоқларидаги «чиғаноқ»лардан тараладиган маънисиз мусиқадан маст, рекламалардан сарҳуш яшайди.
    Китоблар тақиқланган яқин келажакдаги хаёлий Америка жамияти ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар бош қаҳрамони Гай Монтэг — ўт ўчирувчи. Номи ўт ўчирувчи, аммо китобларни улар топилган уйлар билан қўшиб ёқиш унинг аъмолидир. Аммо куни келиб, у ўз касбининг тўғрилигига шубҳаланиб қолди ва аста-секин фикрлашни истаётганини сезди, ана шундан бошланган исён ортидан у ўзи яшаб турган жамиятдаги тутумни, тартиботни савол остига ола бошлади. Алалоқибат у ўзи каби инсонлардан иборат яширин гуруҳга қўшилди… Илк бор нашр этилганига қарийб 70 йил бўлса-да, Рэй Брэдберининг дунё миқёсида тан олинган «Фаренгейт бўйича 451º» асари ҳамон жаҳон адабиётининг сара асарларидан бўлиб келмоқда. Ушбу дистопик асарда кўтарилган мавзулар бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ тус олиб боряпти.
  • Рэй Брэдбери
    Фаренгейт бўйича 451º
    • 292
    • 4
    • 1
  • Яндекс Книгидобавил книгу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    “Муваффақиятли инсонлар муаммолар билан эмас, балки имкониятлар билан яшайдилар. Улар имкониятлардан озиқланиб, муаммоларни очликда қолдирадилар.“

    «Муваффақиятли инсонларнинг етти кўникмаси» китоби машҳур америкалик бизнес консультант Стивен Кови томонидан ёзилган.

    Китоб биринчи бор 1989 йилда нашрдан чиқади. Орадан 15 йил ўтиб, 2004 йил китоб 38дан ортиқ турли тилларга таржима қилинган. 2011 йил августда “Time” журнали ушбу китобни асосий бизнес китобларнинг 25талик рўйхатига киритган. Китоб бугунги кунга қадар бутун дунё бўйлаб 40 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.

    Китоб доимо муваффақиятга интилувчилар учун. У инсоннинг ривожланиши, ҳаёт мазмуни ва воқеа-ҳодисаларга реакцияси, яъни жавоби ҳақида. Стивен Кови жуда кўплаб лидерлик, муваффақият, самарадорлик мавзусидаги китобларни нафақат ўқиган, балки таҳлил ҳам қилган. Асарда кўплаб машҳур (шунчаки машҳур эмас, балки ўзини максимал даражада ривожлантириб, ички хотиржамликка эришган)лардан мисол келтирилади. Улардан энг ёрқини — Виктор Франкл, “Ҳаётга «Ҳа» дейиш: концлагерь Психологи” китоби муаллифидир.
    Яндекс Книгидобавил книгу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    Жером Сэлинжернинг “Жавдарзордаги халоскор” романи 1945–1946 йилларда серияли шаклда қисман нашр қилинган, 1951 йили алоҳида китоб бўлиб чиққан. Асар кўплаб тилларга ўгирилган. Шу кунгача 65 миллион нусхада сотилган. 2005 йили “Time” журнали асарни 1923 йилдан бошлаб инглиз тилида ёзилган 100 та энг яхши романлар рўйхатига киритган. “Modern Library” нашриёти эса романни XX асрнинг 100 та энг сара асарлари қаторидан жой олишга лойиқ топган. 2003 йил BBCнинг “The Big Read” (“Энг кўп ўқилган”) сўровномасида у 15-ўринни эгаллаган. Асарда бепарда сўзлар кўп учрагани боис бир қанча мамлакатларда, жумладан, АҚШ мактабларида ҳам кейинчалик танқидга учраган ва узоқ йиллар нашр этилиши тақиқланган. “Жавдарзордаги халоскор” кўп бора цензурага учраган бўлишига қарамай, АҚШ мактабларида энг кўп ўқитилган асарлар рўйхатида 2-ўринда туради (1-ўринни Жон Стейнбекнинг “Сичқонлар ва одамлар ҳақида” новелласи эгаллаган).
    Асарнинг бош қаҳрамони Ҳолден Кольфильд ўсмирларнинг саркашлиги, исёни тимсолига айланишга улгурган. Роман, шунингдек, маъсумлик, асиллик, ўзлик, йўқотиш, дахлдорлик, интим ва тушкунлик каби мураккаб масалаларга ҳам тегиб ўтади.
    Яндекс Книгидобавил аудиокнигу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    “Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари” — Ато Ҳамдам ва Леонид Чигриннинг тарихий романи. У биринчи марта рус тилида 2016 йилда нашр этилган, шундан сўнг япон, корейс ва инглиз тилларига таржима қилинган. 2023 йилда эса “Asaxiy Books” лойиҳаси доирасида ўзбек тилида чоп этилди. Роман 1904–1905 йиллардаги рус-япон уруши пайтида Корея қирғоқларида кема ҳалокатга учраган япон денгиз флоти офицери Ютаро Тода ҳақида ҳикоя қилади. У ҳаёти давомида турли оғир синовларни бошдан кечиради ва кучли иродаси, сабри, вазиятга тез мослашиб қарор қилиши, таслим бўлмаслиги билан китобхонга намуна бўлади. Роман Тоданинг ҳаётий тажрибалари ҳақида бўлиб, уруш, маданият тўқнашуви ва омон қолиш мавзуларини келтиради. Роман ўзининг тарихий аниқлиги, ҳаяжонли сюжети ва корейс манзарасининг ёрқин тасвири учун юқори баҳоланган.
    “Япон зобити” рус-япон урушига ўзига хос нуқтаи назарни тақдим этадиган яхши ёзилган ва қизиқарли роман. Япония тарихи, Корея тарихи ёки ҳарбий фантастика билан қизиққан, бадиий китобларни севадиган, сюжети сабаб ўзига боғлаб қўядиган китобни ўқишни истаган китобхонларга тавсия этилади.
    Яндекс Книгидобавил аудиокнигу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётганини кўрсатишга мажбур. Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак. Бу ерда ёлғон сўзлаш ҳаёт ва мамот масаласидир. Бу шаҳар аҳли диний мажбуриятлар юк ва самимий инсоний истаклар ўртасида саргардон кезади. Бу шаҳар Теҳрон, Эрон Ислом Республикасининг пойтахти. «Ёлғонлар шаҳри» бугунги Теҳроннинг унутилмас манзарасини чизиб беради. Бу китоб теҳронликлар тузумнинг шафқатсиз босими остида қандай яшаётгани, туйғулари, шодлигу изтиробларини қандай ифодалаётгани, умуман, турфа хил инсонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
    «Ёлғонлар шаҳри» китоби 2012 йили Британия Қироллик адабиёт жамиятининг «Жервуд» мукофоти билан тақдирланган.
  • Яндекс Книгидобавил аудиокнигу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    Бизнес фақат тадбиркорни бой қиладими? Давлат ва жамият фаровонлигида унинг ўрни қанчалик муҳим? Кейин пайтда ўзбек тилида ҳам тадбиркорлик ва бизнес ҳақидаги китоблар, мотивация бериш кўзланган бизнес-тренинглар анча кўпайди. Лекин улар кўпроқ умумий-назарий билим бериш билан чекланади. Фируз Аллаев "Тадбиркор" номли китобида мавзуни содда тилда, таниқли тадбиркорлар ҳаётидан олинган ва ўз тажрибасида дуч келган амалий мисоллар ёрдамида тушунтириб берган. Китобдан муаллифнинг соҳани янада ривожлантиришга доир таклиф ва мулоҳазалари, юқоридаги саволларга жавоблари ҳам ўрин олган.
  • Яндекс Книгидобавил аудиокнигу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    «Бахт етказиш» асарида Zappos бош директори Тони Шей LinkExchange, Zappos ва бошқалар орқали чувалчанг етиштириш фермасидан тортиб пизза бизнесини юритишгача бўлган бизнес ва ҳаётда олган турли сабоқлари билан ўртоқлашади. Бир нафасда ўқиб чиқиладиган ушбу китоб корпоратив маданият муваффақият калити эканлиги, атрофингиздаги инсонларга бахт улашиш орқали янада бахтлироқ бўлишингиз мумкинлигини кўрсатади. Китоб «New York Times» ҳамда «Wall Street Journal»нинг бестселлер асарлар рўйхатидан жой олган.
    Яндекс Книгидобавил аудиокнигу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    #1 «New York Times» бестселлери

    10 миллиондан ортиқ нусхада сотилган

    Сўнгги йилларда Менсон анча оммалашган блоги орқали ўзимиз ва атрофимиздаги олам ҳақидаги ёлғон тасаввурларимиз ва уларни тўғрилаш ҳақида ёзди. Ниҳоят, у ўзининг аччиқ ҳақиқатларини шу китобга жамлади.

    Ушбу китобда муаллиф бахтли бўлишнинг калити мудом «ижобий» фикрлашни тўхтатиб, воқеликни тан олиш ва унга тик боришда, деб кўрсатади.

    «Йиллар мобайнида бизга ижобий фикрлаш — бахтли ва муваффақиятли ҳаётнинг калити, дея уқтириб келдилар. Ортиқ бундай бўлмайди. Ижобийликка тупуринг,” — дейди Марк Менсон.

    Менсон илмий тадқиқотлар хулосалари ва ўринли ўткир ҳазиллари ёрдамида ўз аргументини қувватлайди.
    Яндекс Книгидобавил аудиокнигу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    New York Times нинг биринчи рақамли бестселлери. Дунё бўйлаб 2 йилда 5 миллиондан ортиқ нусхада сотилган! Сизга ҳаётингизни ўзгартиришда муҳим бўлган ажойиб китобни она тилимизда тақдим этишдан хурсандмиз.
    Нима мақсад қўйганингиздан қатъий назар, ушбу китоб сизга ҳар куни оз-оздан яхшиланиб боришнинг синалган дастурини таклиф қилади. Одатларни шакллантириш бўйича дунёнинг етакчи экспертларидан бори Жеймс Клир яхши одатларни шакллантириш, ёмонларидан халос бўлиш ҳамда катта натижаларга олиб борувчи кичик одатларни эгаллашни ўргатувчи амалий стратегияларни очиб беради. Агар одатларингизни ўзгартиришни уддасидан чиқа олмаётган бўлсангиз, муаммо сизда эмас. Муаммо тизимда. Ёмон одатлар такрорланаверишининг сабаби сиз уларни ўзгартиришни хоҳламаётганингизда эмас, балки ўзгариш учун нотўғри тизим танлаганингизда. Сиз мақсадларингизнинг даражасига кўтарилмайсиз, билъакс тизимларингиз даражасига тушиб қоласиз. Мазкур китобда эса сизни янги чўққиларга олиб чиқувчи синашта тизим билан танишасиз. Клир мураккаб мавзуларни ҳам кундалик ҳаётга ва ишга осонгина татбиқ қилса бўладиган оддий одатларга боғлаб, ечим бера олиши билан танилган. Китобда у яхши одатларни муқаррар, ёмонларини эса иложсиз қилиш бўйича тушунишга осон йўриқнома яратар экан, биология, психология ва нейроилмдаги энг ишончли ғояларга суянади. Мутолаа давомида китобхон Олимпиададаги олтин медаль соҳиблари, етакчи бизнесменлар, инсон ҳаётини сақлаб қолган шифокорлар ўз касбини устаси бўлишда митти одатлар илмидан фойдалангани ҳамда соҳада энг зўрига айлангани ҳақидаги ҳаётий ҳикояларини ўқиб, руҳланади.
  • Яндекс Книгидобавил аудиокнигу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    “Сармоядор” — америкалик ёзувчи Теодор Драйзернинг энг машҳур романларидан бири. Адибнинг “Истак трилогияси” дан жой олган ушбу асари 1912 йилда нашр этилган. Унга америкалик темир йўл корчалони, миллионер Чарлз Эркснинг ҳаёт йўли асос қилиб олинган. Китобда конкрет инсон мисолида тадбиркор қандай фикрлаши, хаёлидан қандай ўйлар кечиши, муаммоларга қандай ечим топиши тасвирланган. Бу асар чинакам тадбиркор характерига берилган чизгидир. “Сармоядор” китоби банкирнинг ўғли Фрэнк Коупервуд ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон ўзининг савқи табиийсига қулоқ тутиб, бир неча кунда миллионерга айланиб кетади. Унинг молия оламига кириб бориши унга ақл бовар қилмайдиган бойлик ва йўқотишларни олиб келади. Унда ўсмирлигиданоқ атрофдагилар таъсирида савдогар ва биржа ўйинчиси руҳияти шаклланганди. Ташаббускор, иқтидорли ва серғайрат ёш йигит аста-секин ҳеч қандай тамойилни тан олмайдиган, ўз ҳукмини ўтказувчи очкўз миллионерга айланиб қолади. Аммо ҳаёт бир текис эмас, унинг учун кутилмаган оғир синовлар ҳали олдинда эди…
  • Яндекс Книгидобавил аудиокнигу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    №1 «NEW YORK TIMES» БEСТСEЛЛEРИ

    «Ушбу китоб дунёда қиймат яратиш бўйича мутлақо янги ва тетиклантирувчи ғояларни тақдим этади»
    — Марк Цукерберг, Meta бош директори

    «Питер Тиль бир нечта илғор компанияларни қурди ва «Нолдан бирга» китоби буни қандай қилишни кўрсатади.»
    — Илон Маск, SpaceX ва Tesla бош директори
    Замонамизнинг энг катта сири шундаки, ҳали ўрганилмаган чегаралар ва яратилиши керак бўлган янги ихтиролар мавжуд. Афсонавий тадбиркор ва инвестор Питер Тиль «Нолдан бирга» китобида янги нарсаларни яратувчи компанияларни қуриш усулларини қандай топишимиз мумкинлигини кўрсатади. Тиль ўз асарини мобил қурилмаларга муккамиздан кетиб, буни сезмаётган бўлсак ҳам, аслида технологик турғунлик асрида яшаётганимизни кўрсатиш билан бошлайди. Ахборот технологиялари тез суръатда ривожланди, аммо тараққиёт фақат компьютерлар ёки Силикон водийси билан чекланиб қолмаслиги керак. Ҳар қандай саноат ёки бизнес соҳасида тараққиётга эришиш мумкин. Бунда хар бир лидер ўзлаштириши керак бўлган энг муҳим маҳорат — мустақил фикрлашни ўрганишдир. Бизнесда ҳар бир лаҳза бир марта юз беради. Яна бир Билл Гейтс операцион тизим ишлаб чиқмайди. Навбатдаги Ларри Пейж ёки Сергей Брин қидирув тизимини яратмайди. Эртанги чемпионлар бугунги бозорда шафқатсизларча рақобатлашиб ғалаба қозона олмайди. Улар рақобатдан бутунлай қочишади, чунки уларнинг бизнеси ноёб бўлади. Бошқа биров уддалаган ишни қилиш дунёни 1 дан n га силжитади. Аммо ҳар сафар янги нарса яратганимизда, биз 0 дан 1 га томон ҳаракатланамиз. «Нолдан бирга» китоби келажакка оптимистик нуқтаи назарни ва инновациялар ҳақида янги фикрлаш тарзини тақдим этади: у сизни кутилмаган жойларда қиймат топишга олиб келадиган саволлар беришни ўргатишдан бошланади.
    Яндекс Книгидобавил книгу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    Одамда масъулият ҳисси бўлмаслиги айбни бировга тўнкаш, ўзини жабрдийда ҳис этиб норози бўлиш, охир-оқибат ишни ортга суришга сабаб бўлади. Шахсий жавобгарликсиз ҳеч бир компания ёки инсон эркин бозорда муваффақиятли рақобатлашиши, ўз олдига қўйган мақсад-вазифаларига эришиши, мукаммал хизмат кўрсатиши, ажойиб жамоавий ишда қатнашиши ва одамларни профессионал ўстириши эҳтимолдан жуда йироқ.

    Жон Г. Миллернинг фикрича, компаниялар жабр кўраётган бу муаммоларни кимнидир айблаш орқали ҳал қилиб бўлмайди. Масаланинг чинакам ечими ҳар биримиз шахсий жавобгарликни ҳис этганимиздагина топилади. Миллер ўзининг ушбу китобида «Нима учун ҳаммасини биз бажаришимиз керак?» ёки «Айбдор ким ўзи?» сингари салбий ва нотўғри берилган саволлар одамларда масъулият етишмаслигидан дарак беради, дейди. «Вазиятни яхшилаш учун нима қила оламан?» ёки «Мен қандай ҳисса қўшишим мумкин?» каби тўғри саволлар эса ҳаётимиз ва жамоамизни ҳам ўзгартириб юборади.

    Қисқа, тушунарли ва амалий, “СОС! Савол ортидаги савол» ажойиб натижаларга олиб келиши мумкин бўлган кундалик ҳаётга шахсий жавобгарликни қўллаш усулини тақдим этади: муаммолар ҳал қилинади, тўсиқлар йўқолади, хизмат яхшиланади, жамоавий иш самараси ортади ва одамлар ўзгаришларга мослашади.
  • Яндекс Книгидобавил книгу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    Дунёнинг юзлаб мамлакатларида минглаб марта миллионлаб ададларда нашр этилган бу автобиографик китобни ХХ асрнинг буюк менежерларидан бири, ишлаб чиқаришда оқим-конвейер йўлини жорий этган, АҚШ автомобиль саноатининг “отаси”, миллиардер Ҳенри Форд ёзган. Форд ҳаётининг тилсимлари, муваффақиятининг сирлари ҳақида кўплаб асарлар битилган. Бу китоб унинг ўзи ёзган, ёрқин, тимсолли, қатъият ва илҳом билан битилган асардир. Ҳенри Форднинг “Менинг ҳаётим” асари 1922 йилда нашр этилган автобиографиядир. Китоб 50 дан ортиқ тилларга таржима қилинган ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб нусхаларда сотилган. Китобда Форднинг Мичигандаги фермадаги болалигидан тортиб, дунёдаги энг муваффақиятли бизнесменлардан бирига айланишгача бўлган ҳаёти тасвирланган. Китобда Форд ўзининг бизнес фалсафасини, ишлаб чиқариш ҳақидаги ғояларини ва келажакка бўлган қарашларини муҳокама қилади. Шунингдек, у турли мавзуларда, жумладан, меҳнат, бошқарув ва автомобиль келажаги ҳақида ўз фикрларини бериб ўтади. Ҳенри Форд бу китобда қандай иш бошлагани, қандай қилиб бизнесга киргани, муваффақиятли ва ниҳоятда бой бизнесмен бўлиш учун қандай стратегиялар қўллагани ва қандай қилиб узоқ муддатли компания қургани ҳақида маълумот берилган. Ушбу китобда сиз бошқаларнинг белгиланган тамойиллардан фойдаланган ҳолда муваффақиятга эришиш учун нима қилишлари мумкинлигини билиб оласиз. Мутолаа пайти Ҳенри Форд сизни ўз тарихи, дунёси билан таништиради, бизнес фалсафасини кўрсатади ва қимматли маслаҳатларини беради.
  • Яндекс Книгидобавил книгу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    Роман ўтган асрнинг йигирманчи йилларида Германияда таҳсил олган ва собиқ Совет Иттифоқи томонидан шафқатсизларча қатл этилган миллат йигит-қизларининг хотирасига бағишланади.
    Роман воқеаларини қисқача сўзлар билан ифода этиб бўлмайди. Барчаси шу қадар тиғизки, шошириб қўяди. Мажоз, образ, ифода, ўт, ҳеч кимникига ўхшамаган лиризмни ҳис қиласиз. Миллият, соф муҳаббат, кўринмас ва ошкор фожиалар, тарих, бугун ва эртанинг бир-бирига кавшарланган ҳалқаси, ростлик даъвосидаги ёлғонлар, руҳ ва қондаги парадокслар сизни ўтмиш ва келажак куйига асир қилади, ўйлатади, йиғлатади ва аччиқ-аччиқ кулдиради. Ўтган аср бошида Германияда ўқиган талабалар, улар маслаги ва фожиали қисмати бугунги ёшлар мақсади билан бир тарозига тортилади.
  • Яндекс Книгидобавил книгу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    Алиф шундай қудратли бир меҳварки, унда жам бўлган, бирлашган кишилар, параллель оламга саёҳат қилиши мумкин. Аммо бу бирлашув қувватига ҳар ким ҳам дош бера олмайди. Алифда бўлиш учун киши ўз нафси, майллари устидан ғолиб бўлмоғи даркор.

    Ушбу асар сўфийлик, шаманлик ва турли таълимотлар ҳақида маълумотларга бой. Унда ҳаётда биргина вақт борлиги, у ҳам бўлса, ҳозирги вақт экани айтилади. Вақт турғун эмас. У мудом илгарилайди. Биз унинг маълум бир нуқтасида мавжудмиз, холос. Ушбу асар қисман ёзувчининг автобиографияси ҳам бўлиб, фалсафий руҳда битилган. Эътиқоди ва руҳиятида инқироз юзага келган адиб шахсий такомил йўлини саёҳатда деб билади. У саёҳати давомида кашф қилган инсонлар, воқеа-ҳодисалар, мистик вазиятлар ва ҳис-туйғуларни китобда батафсил акс эттирган. Бу вазиятга ҳар бир китобхон тушган бўлиши, у туйган ҳисларни ҳар бир шахс туйиши, ўхшаш ҳодисаларни бошдан кечириши мумкин.
    Муаллиф китоб давомида Транс-Сибир темир йўли орқали Африкага, сўнгра Европа ва Осиёга йўл олди, у ўз кучини ва иштиёқини жонлантириш учун саёҳатни бошлади. Шундай бўлса ҳам, у ҳеч қачон иқтидорли ёш скрипкачи Ҳилол билан учрашишни кутмаган эди. Ҳилол Пауло бундан беш юз йил аввал севган ва унга шу қадар қўрқоқлик билан хиёнат қилган аёл эдики, бу унга ҳозирги ҳаётда ҳақиқий бахтни топишга халақит беради. Улар биргаликда вақт ва макон бўйлаб сирли саёҳатни бошлайдилар, севги, кечиримлилик ва ҳаётнинг муқаррар қийинчиликларини енгиш учун жасоратни ўргатган йўлда саёҳат қилишади. Гўзал ва илҳомлантирувчи Алиф асари бизни шахсий саёҳатларимизнинг маъносини кўриб чиқишга ундайди.
  • Паулу Коелю
    Алиф
    • 46
    • 1
  • Яндекс Книгидобавил аудиокнигу на полкуAsaxiy Books5 дней назад
    «Питер Ҳопкирк қўл урадиган ҳар бир ҳикоя бутунлай ўзига жалб қилади»
    — The Washington Post газетаси

    Марказий Осиёнинг бугунги харитасини чизиб берган «Катта ўйин» ҳақида эшитганмисиз? Бу минтақадаги хонликларни ўзига вассал ва мустамлакага айлантириш учун икки қудратли империя — Чор Россияси ва Британия ўртасида кечган кураш «Катта ўйин»га асос бўлди. Ушбу китоб минтақада қарийб бир аср давом этган сиёсий ўйинлар, гилам ости дипломатияси, қонли жанглар ва катта ҳудудни ўз таъсири доирасига тушириш учун халқаро босим ҳақида қизиқарли тильда ҳикоя қилади. Ҳикоя бўлганда ҳам воқеаларни ўз кўзлари билан кўрган шоҳидларнинг ҳикоялари.
    Геосиёсий бир ўйин тарзида кечган бу курашда томонлар ким кўпроқ ва каттароқ ҳудудни эгаллаш пайида эди. Чор Россияси Ҳиндистонга чиқиш, инглизлар тасарруфидаги ҳудудни ўзиники қилишни кўзласа, Британия империяси бунга гоҳ буфер давлатлар яратиш, гоҳ Ҳиндистон мулки чегараларини кенгайтириш орқали қарши туради. Россия ҳам инглизлар эгаллаб олмасидан бурун хонликларни ўз империясига қўшиб олишга ошиқади.

    Буюк британиялик ёзувчи, тарихчи ва журналист Питер Ҳопкирк Марказий Осиё ва Кавказга бир неча бор хизмат сафари билан келган. У олиб борган тадқиқотларнинг катта қисми Британия кутубхонасининг Ҳиндистон ишлари бўйича архивида сақланади.
    Ҳопкиркнинг «Катта ўйин: икки империя тўқнашуви» асари илк бор 1990 йилда чоп этилган.