• Ходимларга шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишига ёрдам беринг
• Дунёни ўзгартиришга интилинг
• Ва пул ишланг. . .
Ғайритабиий эшитиляптими? Бу ҳар йили 1 миллиард доллардан ортиқ ялпи товар сотувини амалга оширувчи онлайн-ритейлер Zappos'даги стандарт иш тартиби. 2009 йилда Fortune журналининг йиллик «Ишлаш учун энг яхши компаниялар» рўйхатида энг юқори ўринни эгаллагандан сўнг Zappos Amazon томонидан ёпилиш кунида қиймати 1,2 миллиард доллардан ортиқ бўлган шартнома асосида сотиб олинди.
«Бахт етказиш» асарида Zappos бош директори Тони Шей LinkExchange, Zappos ва бошқалар орқали чувалчанг етиштириш фермасидан тортиб пизза бизнесини юритишгача бўлган бизнес ва ҳаётда олган турли сабоқлари билан ўртоқлашади. Бир нафасда ўқиб чиқиладиган ушбу китоб корпоратив маданият муваффақият калити эканлиги, атрофингиздаги инсонларга бахт улашиш орқали янада бахтлироқ бўлишингиз мумкинлигини кўрсатади. Китоб «New York Times» ҳамда «Wall Street Journal»нинг бестселлер асарлар рўйхатидан жой олган.