Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли

Toʻliq oʻqish va tinglash
Bepul parcha
O‘qish
Савдо сайёрадаги ҳар бир инсонга таъсир қилади. Сотиш, кўндириш, савдолашиш ҳамда ишонтириш қобилиятлари ҳаётингизнинг барча жабҳаларида муҳим, ахир уларсиз яшаб қолиш қийин.

Лавозим ва унвонингиз, компания ёки жамоадаги ўрнингиздан қатъи назар, қачондир кимнидир ишонтиришга тўғри келади. Барча инсонлар ҳар куни сотиш билан шуғулланади. Ҳеч ким бундан мустасно эмас. Сотиш шунчаки касб ёки ҳунар эмас — у ҳар бир шахснинг тириклиги ва саломатлиги учун ўта аҳамиятли. Муваффақиятингиз ўзингиз ишонган нарсаларни бошқаларга сотиш кўникмангизга боғлиқ. Шунинг учун савдолашиш ва кўндиришни уддалашингиз керак. Ўзгаларга ёқиш, сизга ишлашлари ва манфаати тегиши учун таъсир ўтказиш турмуш даражангизни белгилайди. Сотиш шунчаки касб эмас – у ҳаёт тарзидир! Ушбу китобда савдо бўйича мутахассис Грант Кардон сотиш тамойилларини, ишонтириш ёки кўндириш усулларини ва савдонинг ҳаётимиздаги ўрнини кўрсатиб беради. У ҳатто иқтисодиёт ёмонлашган пайти ҳам сотишни, савдо рекордларини янгилашни кўрсатиб беради. Энг муҳими мижозни тушунишни, муаммосига мос ечим беришни ва рад жавоблар сонини камайтириш усулларини ўргатади.

Ушбу жозибали ва тушунарли китобда Грант Кардон ўзининг кўп йиллик тажрибаси ва билимларини ўртоқлашади. Китобхонларни савдо ва бизнесда муваффақият қозониш учун зарур бўлган кўникмалар ва стратегиялар билан таъминлайди.

Kitobning boshqa versiyalari 1

Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли
Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли
·
Грант Кардон
Oʻqib boʻldingizmi? Fikringiz qanday?

Taassurotlar 15

Jasur Khushbokovtaassurotlarni ulashish1 oy oldin
Tavsiya etaman

The best book, i recommend everyone to read

Fikr bildirish
Mirzohalil .taassurotlarni ulashish9 oy oldin
Tavsiya etaman

Zo'r

Fikr bildirish
Umar Ibraymovtaassurotlarni ulashish1 yil oldin
Tavsiya etaman

Zor

Fikr bildirish