Питер Тиль, Блейк МастерсНолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин
№1 «NEW YORK TIMES» БEСТСEЛЛEРИ
«Ушбу китоб дунёда қиймат яратиш бўйича мутлақо янги ва тетиклантирувчи ғояларни тақдим этади» — Марк Ц укерберг, Meta бош директори
«Питер Тиль бир нечта илғор компанияларни қурди ва «Нолдан бирга» китоби буни қандай қилишни кўрсатади.» — Илон Маск, SpaceX ва Tesla бош директори Замонамизнинг энг катта сири шундаки, ҳали ўрганилмаган чегаралар ва яратилиши керак бўлган янги ихтиролар мавжуд. Афсонавий тадбиркор ва инвестор Питер Тиль «Нолдан бирга» китобида янги нарсаларни яратувчи компанияларни қуриш усулларини қандай топишимиз мумкинлигини кўрсатади. Тиль ўз асарини мобил қурилмаларга муккамиздан кетиб, буни сезмаётган бўлсак ҳам, аслида технологик турғунлик асрида яшаётганимизни кўрсатиш билан бошлайди. Ахборот технологиялари тез суръатда ривожланди, аммо тараққиёт фақат компьютерлар ёки Силикон водийси билан чекланиб қолмаслиги керак. Ҳар қандай саноат ёки бизнес соҳасида тараққиётга эришиш мумкин. Бунда хар бир лидер ўзлаштириши керак бўлган энг муҳим маҳорат — мустақил фикрлашни ўрганишдир. Бизнесда ҳар бир лаҳза бир марта юз беради. Яна бир Билл Гейтс операцион тизим ишлаб чиқмайди. Навбатдаги Ларри Пейж ёки Сергей Брин қидирув тизимини яратмайди. Эртанги чемпионлар бугунги бозорда шафқатсизларча рақобатлашиб ғалаба қозона олмайди. Улар рақобатдан бутунлай қочишади, чунки уларнинг бизнеси ноёб бўлади. Бошқа биров уддалаган ишни қилиш дунёни 1 дан n га силжитади. Аммо ҳар сафар янги нарса яратганимизда, биз 0 дан 1 га томон ҳаракатланамиз. «Нолдан бирга» китоби келажакка оптимистик нуқтаи назарни ва инновациялар ҳақида янги фикрлаш тарзини тақдим этади: у сизни кутилмаган жойларда қиймат топишга олиб келадиган саволлар беришни ўргатишдан бошланади.