Зукколар ва ландавурлар

 Зукколар ва ландавурлар

To‘liq o‘qish
Bepul parchaO‘qish
Muvaffaqiyatga ta'sir qiluvchi omillar haqida qiziqarli tadqiqot
Бу фоний дунё ҳаётини адолатли деб бўлмайди. Негаки, унда пул, ҳокимият, шон-шуҳрат ва омад одамларнинг барчасига тенг тақсимланган эмас. Нега айрим одамларнинг ҳамма нарсаси бор, бошқаларда эса ҳеч вақо йўқ? Омаднинг сабабларини фақат инсоннинг табиат инъом этган шахсий фазилатлари билан боғлаш тўғримикин?

Малкольм Гладуэлл ҳар доим мутлақо тасодиф ҳисоблаб келинган муваффақиятларнинг замирида ётган яширин қонуниятларни топган биринчи инсондир. Бу қонуниятлар нега аксарият буюк хоккейчилар фақат январда туғилганлигини ва ҳеч қачон октябрда туғилмаслигини, нима учун математикани осиёлик талабалар бошқалардан кўра осонроқ ўзлаштиришини, нега Нью-Йоркнинг энг обрўли адвокати бўлиш учун албатта яҳудий бўлиш лозимлигини тушунтириб беради. Бу китоб Билль Гейтс, «Битлз» ва Моцарт каби шахсларни нима боғлаб туришини ҳамда улар нега ўз тенгдошларидан ўзиб кетганлигини кўрсатади. «Зукколар ва Ландавурлар» — юқори даражадаги муваффақиятга ҳисса қўшадиган омилларни ўрганадиган ажойиб китоб. Муаллифнинг таъкидлашича, биз кўпинча имконият ва вазиятнинг ролига эмас, балки шахсий истеъдодга жуда кўп эътибор қаратамиз. Китобда берилган яна бир тушунча — бу «Метю эффекти». Бу бойлар бойиб боради, камбағаллар эса қашшоқлашади, деган фикр. Гладуэллнинг таъкидлашича, бу ҳодиса нафақат пулга, балки имкониятларга ҳам тегишли. Имтиёзли шароитларда туғилганлар муваффақиятга эришиш учун зарур имкониятларга эга бўлиш эҳтимоли кўпроқ бўлар экан. Зукколар ва Ландавурлар — бу муваффақият ҳақидаги анъанавий тушунчамизни шубҳа остига қўядиган ўйлантирувчи китоб. Катта ютуқларга ҳисса қўшадиган омилларни тушунишга қизиққан ҳар бир киши ўқиши фойдали бўлади. «Зукколар ва ландавурлар» — «қандай қилиб муваффақиятли инсон бўлиш» бўйича қўлланма эмас. Бу сиз фойдаланишингиз мумкин бўлган ҳаёт қонуниятлари оламига завқли бир саёҳатдир. Китоб неча йил давомида «New York Times» ва «Amazon» бестселлерлари рўйхатидан тушмаган ушбу китобни кўплаб мутахассислар муваффақият ҳақидаги энг жиддий китоб деб талқин этишган. У тушунарли, аниқ, маълумотга бой ва қизиқарли тарзда ёзилгани сабаб кўплаб китобхонларга манзур бўлади.

Китоб талабаларга, ўқитувчиларга, ўқувчиларга, тадбиркорларга, умуман муваффақият қонунларини кашф этиш, ўз ишида профессионал бўлишни, бирор бир соҳани ўрганишни хоҳлайдиганларга тавсия этилади.
Oʻqib boʻldingizmi? Fikringiz qanday?

Taassurotlar7

Dilshod Salikhov
Dilshod Salikhovtaassurotlarni ulashish1 yil oldin
Ажжойиб. Кизикарли илмий китоб.
Fikr bildirish
Бобур
Бобурtaassurotlarni ulashish3 hafta oldin
👍Tavsiya etaman
Fikr bildirish
Damir
Damirtaassurotlarni ulashish1 oy oldin
👎Tavsiya etmayman
Fikr bildirish

Iqtiboslar43

Биз истеъдод деб атайдиган нарса қобилиятлар, қулай имкониятлар ва тасодифан ҳавола этилган афзалликларнинг мураккаб калаваси натижасидир.
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Og'abek X.
Og'abek X.iqtibos olmoqda10 oy oldin
Биз ўзимизни муваффақият батамом шахсий фазилатларга боғлиқ деб ўйлаймиз, аммо биз кўриб чиққан тарихлар ҳаммаси бу қадар осон ва жўн эмаслигини кўрсатади.
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Og'abek X.
Og'abek X.iqtibos olmoqda10 oy oldin
Тўхтанг. Билл Хьюлетт у билан эҳтиёт қисмларни бўлишади?! Ўн уч ёшида терминалдан фойдаланишга чексиз имконият топган Билл Гейтс тарихидаги каби ҳодиса юз беради. Бу худди сиз кийим-кечак урфи, мода билан қизиққанда қўшнингиз Жоржио Армани бўлиб чиққанига ўхшайди. Стив Жобс қачон туғилган?
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish

Javonda2

Asaxiy Books
Yandex Books UZ
Yandex Books UZ
55 kitob
950
SHAXSIY RIVOJLANISH
Abdurahmon Abdumurodov
Abdurahmon Abdumurodov
6 kitob
3