Kitobdan iqtiboslar  Зукколар ва ландавурлар

Биз истеъдод деб атайдиган нарса қобилиятлар, қулай имкониятлар ва тасодифан ҳавола этилган афзалликларнинг мураккаб калаваси натижасидир.
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Og'abek X.
Og'abek X.iqtibos olmoqda8 oy oldin
Биз ўзимизни муваффақият батамом шахсий фазилатларга боғлиқ деб ўйлаймиз, аммо биз кўриб чиққан тарихлар ҳаммаси бу қадар осон ва жўн эмаслигини кўрсатади.
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Og'abek X.
Og'abek X.iqtibos olmoqda8 oy oldin
Тўхтанг. Билл Хьюлетт у билан эҳтиёт қисмларни бўлишади?! Ўн уч ёшида терминалдан фойдаланишга чексиз имконият топган Билл Гейтс тарихидаги каби ҳодиса юз беради. Бу худди сиз кийим-кечак урфи, мода билан қизиққанда қўшнингиз Жоржио Армани бўлиб чиққанига ўхшайди. Стив Жобс қачон туғилган?
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
бўйича 80 процентил ваъда қиларди. Мактабда қабул
Fikr bildirish
бўйича 80 процентил ваъда қиларди. Мактабда қабул
Fikr bildirish
Бобур
Бобурiqtibos olmoqda2 oy oldin
энг юксак эман дарахти бу қадар юксакка кўтарилишига унинг энг яшовчан ниҳолдан экилганлигигина сабаб эмас. Ҳамма гап шундаки, у ўсаётганда бошқа дарахтлар уни қуёшдан тўсиб қолмаганлар, ниҳол унумдор ерга тушган, у ҳали ниҳол эканида қуёнлар унинг танасини ғажиб кетмаган, дурадгор улкан дарахтга айланмасидан уни кесиб кетмаган.
Fikr bildirish
Бобур
Бобурiqtibos olmoqda2 oy oldin
Мертон «Матфей эффекти» атамасини ишлатади, бу атама Янги Аҳддаги Матфейнинг муқаддас даъватномасидан келиб чиққан: «Зеро кимда бўлса, унга яна берилади ва кўпайтирилади, кимга берилмаган бўлса, ундан бори ҳам тортиб олинади».
Fikr bildirish
Регина ва Луис Боргенихтларнинг ишлари уларнинг болаларига қандай кўринган? Ота-оналарининг мисолида бу болалар юз йил ўтгандан сўнг Алекс Уилямс ўз касбида, масалан, тиббиётда ёки юриспруденцияда юксак марраларга эришишни истайдиганлар учун зарур ҳақиқатни англадилар: агар тиришқоқлик билан меҳнат қилсанг, ортга чекинмасанг, ўз ақлинг ва тасаввурингни тўғри қўллай олсанг, бутун олам сенинг оёғинг остида бўлади.
Fikr bildirish
Мана шу уч унсур — мустақиллик, мураккаблик ва куч ҳамда фойданинг боғлиқлиги — қониқиш олиб келадиган ишнинг асосий жиҳатидир. Ахир, сизга, ростини айтганда, олинган маошнинг ҳажми эмас, ўзингизни намоён этишингиз роҳат беради. Агар мен сизга ҳар куни, то умрингизнинг охиригача почтани навларга ажратиш учун йилига 150 000 АҚШ доллари берсам, рози бўлармидингиз? Ўйлайманки, рози бўлмасдингиз. Бундай иш мустақилликни, мураккабликни ва умуман сарф қилинган қувват ҳамда олинадиган маош ўртасидаги ўзаро боғлиқликни англатмайди.
Fikr bildirish
Og'abek X.
Og'abek X.iqtibos olmoqda7 oy oldin
Аммо бу фикр у қадар ҳам тўғри эмас. Терман хато қилади. У ўзининг термитлари борасида хато қилган ва агар 16 ёшда «Математика асослари»ни ўзлаштираётган ўсмир Крис Ланган билан учрашганда ҳам – яна хато қилган бўларди. Терман истеъдод учун қулай имкониятлар ҳам зарурлигини ҳисобга олмаган, инсоннинг келиб чиқиши унинг қобилиятларидан кам бўлмаган аҳамиятга эгалигини ўйламаган. Бундан ташқари, Терман муваффақият тенгламасида «истеъдод» унсурини нотўғри талқин қилган — бу хатони биз то бугунгача давом эттирмоқдамиз.
Fikr bildirish