Агар биз ундан тўғри фойдалана олсак, бизда ҳамиша етарлича вақт топилади. «Самарадорликнинг 21 йўли» — Браян Трейси
Агар сизда :
— Режалаган ишларингизга етарли вақт топилмаётган; — Шахсий мажбуриятлар, лойиҳалар, вақт ортса, ўқийман деганингиз талай журнал ва китоблар юки босиб қолган. Бироқ сиз уларга улгурмаётган. Ишларингизни тўлиқ адо этишга умид ҳам қилмаётган; — Кўнглингиздагидек дам олишга вақт орттира олмаётган; — Ишларингизни самарали йўлга қўйиш усулларини ҳар қанча ўрганманг, режалаган юмушларингиз ортиб, барибир вақт етмай қолаётган бўлса, ушбу китоб айнан сиз учун!
Китоб вақтни тўғри тақсимлаш, иш ёки ўқиш жараёнини ташкиллаштириш, ҳаёт тарзини ўзгартириш, натижада қандай қилиб самарадорликка эришиш ҳақида назариядан узоқ, аниқ маълумот ва қўлланмаларни беради.
Китоб талабалар, тадбиркорлар, ишчилар, раҳбарлар, куни ва вақтини тартибни солишни хоҳлайдиган ҳатто уй бекаларига ҳам тавсия қилинади.