ta muallif kitobidan iqtiboslar  Савол ортидаги савол

Ўттиз еттинчи боб: Биз жуда кўп китоб сотиб оламиз Биз жуда кўп семинарларда қатнашамиз. Жуда кўп дарслар оламиз. Беҳисоб китоблар сотиб оламиз. Са­ноқсиз подкастларни тинглаймиз. Жуда кўп маш­ғулот­ларга қатнашамиз. Лекин ҳаммаси беҳуда! Агар ўрганаётган нар­самиз асли нима эканини аниқ билмасак, барча ҳаракат­ла­римиз беҳуда. Ўрганиш – қатнашиш, тинг­лаш ёки ўқиш эмас. Бу шунчаки билим олиш ҳам эмас. Ўрганиш, асли, тўғри амал ҳақидаги билимни шу билимга асосланган ҳаракатга айлантиришдир. Бошқача айтганда, у ўзга­ришни англатади. Доимо ёдда тутинг: ўрганиш ўзгариш демакдир. Агар ўзгармаган бўлсак, демак, ўрганмабмиз. Сиз бугун нима ўргандингиз?
5 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
“Ким хатога йўл қўйди?” “Ким муддатни кечиктирди?” “Ким қовун туширди?” Шу каби “Ким?” билан бошланадиган саволлар­ни бер­ган вақтимизда, аслида, бошқа кимнидир айблаш учун емаган сомсасига пул тўловчи кишини излаёт­ган бў­ла­миз. Ва бу айблов кўп учрайдиган ҳам­да шу пайтгача биз тил­га олган барча ғоялардан сама­расизроқ бўли­ши мум­кин.
3 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Damir
Damiriqtibos olmoqda1 oy oldin
Голливуд юлдузи, спорт вакили, поп қўшиқчиси ё сиёсат­чи сал хато қилса, шов-шув кўтарамиз. Бола­лар­га ёмон намуна бўлаётганликлари учун “Уят уларга!” деймиз. Аммо, аслида, ҳеч қайси таниқли шахс фарзандларимиз­га ўрнак бўла олмайди. Бу биз – сиз ва менинг ишимиз. Баъзан бу камситувчи тушунча, лекин ҳақиқат.
Fikr bildirish
Эгалик, бу онг, қалб ва қўлларимизнинг муаммо­ни ҳал қилиш ва айбни ҳеч қачон бошқаларга тўнкамас­лик учун баҳамжиҳат бўла олишидир.
Fikr bildirish
Масъулиятли кишилар айбдорларни эмас, му­ам­­мо­нинг ечимини қидирадилар. Улар ҳеч кимни, ҳатто ўз­ла­рини ҳам айбламайди.
Fikr bildirish
“Бугун муаммони ҳал қилиш учун қўлимдан нима келади?” “Лойиҳамиз олдинга силжиши учун қандай ёрдам берсам бўлади?” “Вазиятни қўлга олиш учун қандай чора кўришим керак?”
Fikr bildirish
Айблов ва “Буни ким қилди?” кўринишидаги саволлар ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Улар қўрқув пайдо қилади, янгиликларни йўққа чиқаради, жамоа бўлиб ишлашга халақит беради, тўсиқлар яратади ва одамларни жалб қилишга йўл бермайди.
Fikr bildirish
Ўзимизда йўқ нарсага эътиборни қаратиш вақт ва куч­ни ҳавога совуриб, яратилиши мумкин бўлган янги­лик­ни йўққа чиқаради. Келинг, чин маънода ўз­гариш ясаш учун бунинг ўрнига кучимизни қолип ичи­да муваффа­қият қозонишга сарфлайлик.
Fikr bildirish
Ажабланарлиси шундаки, бор нарсаларимиз би­лан муваффақият қозониш биринчи ўринда олишни истаган нарсамизни ҳам қўлга киритиш имконини беради.
Fikr bildirish
СОС йўли, бу ўз олдига аниқ вазифа қўйиш, мақ­садга эришиш, ишни пухта бажариш ва қўлимизда­ги бор восита билан ўзгаришлар қилишдир. Номукам­мал тизим ва чекланган ресурслар ҳар қандай ташки­лот­га хос. Биз янгироқ асбоб-ускуналар, мукаммал­роқ тизим, кўпроқ ишчилар ва катта бюджет ҳақида орзу қилиши­миз мумкин. Аммо ихтиёримизда йўқ нарсалар ҳақида ҳаддан ташқари кўп бош қотириш ишни ортга суришга бир баҳона, холос.
Fikr bildirish