Sherzod Rakhmonovцитирует17 дней назад
Ўттиз еттинчи боб: Биз жуда кўп китоб сотиб оламиз

Биз жуда кўп семинарларда қатнашамиз. Жуда кўп дарслар оламиз. Беҳисоб китоблар сотиб оламиз. Са­ноқсиз подкастларни тинглаймиз. Жуда кўп маш­ғулот­ларга қатнашамиз.

Лекин ҳаммаси беҳуда! Агар ўрганаётган нар­самиз асли нима эканини аниқ билмасак, барча ҳаракат­ла­римиз беҳуда. Ўрганиш – қатнашиш, тинг­лаш ёки ўқиш эмас. Бу шунчаки билим олиш ҳам эмас. Ўрганиш, асли, тўғри амал ҳақидаги билимни шу билимга асосланган ҳаракатга айлантиришдир. Бошқача айтганда, у ўзга­ришни англатади.

Доимо ёдда тутинг: ўрганиш ўзгариш демакдир. Агар ўзгармаган бўлсак, демак, ўрганмабмиз.

Сиз бугун нима ўргандингиз?
  • Войти или зарегистрироваться, чтобы комментировать