Kitobdan iqtiboslar Kecha va kunduz (cyr)muallif Abdulhamid Cho'lpon
Сиз социалистларни айтасиз, — деди. — Бизнинг орамизда социалистлар йўқ. Биз социалистлардан йироқмиз. «Таржумон» нима дейди? «Таржумон» — жа-дид газеталарининг отаси Исмоил бобойнинг газети.
Миллатни уйғотиш — уйғонганларнинг вазифаси.
Илон кирган эди қўйнимга! Илонни ўпган ҳаром лабларим билан ухлаб ётган болаларимни ўпай деб қуйига эгилдим, кўнглим чидамади. Кўрпанинг қирғоғини ўпдим. Хотиним кўриб турган эди. «Бу одам биздан кечиб кетаётганга ўхшайди. Ҳатто ўз болаларини ҳам ўпкиси келмайди», деб ўйлагандир, тўлиб-тошиб йиғлаганди. Бечора хотин, билмайдики, болаларимни ўпмаслигим уларни севганлигимдан эди».
монда қолиб кетди. Олисдаги тоғларнинг нил рангли
Бу фоний дунёда машру йўл билан битадиган бирор нарса борми ўзи» — деди Мирёқуб ўз-ўзига.
Мен Ҳакимжоннинг мингбоши додҳога бешинчи хотин бўлиб тегмаганига ҳайронман.
Маслаҳат ҳалиги бўлдими? — деди яна Пошшахон. — Бугунча кирмай турадими? Яхши маслаҳат.
— Бошқа иложи ҳам йўқ. Аммо у ўжар куёвни ким кўндиради бунга?
— Ғалати экансиз? Ким кўндиради? Мирёқуб акангиз-да„.
— Ўзингизнинг акангиз...
— Ҳаммамиз