Kitobdan iqtiboslar  Baqirmaydigan onalar

отанинг боласи учун қилиши мумкин бўлган энг яхши ёрдами унинг онасини бахтли қилиш эканлигини билиши керак.
5 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Бу мисол бизга ҳазрати Алининг пурмаъно сўзларини эслатади: «Фарзандларингизни ўз замонингиз таълимотларига кўра эмас, улар туғилган замон ҳақиқатларига мос тарбияланглар».
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Масалан, бир хоним турмуш ўртоғидан «Мени севасизми?» деб сўраганида у истаган нарса турмуш ўртоғининг жумлалари ва ҳаракатлари билан буни унга ҳис қилдиришидир. Лекин турмуш ўртоғи буни керак деб ҳисобламаса ва «Севмаганимда уйланмасдим» деса, бундай пайтда бу аёлнинг севгини ҳис қилиш эҳтиёжини қондирмаган бўлади.
Fikr bildirish
Гўзал кўрган гўзал ўйлайди, гўзал ўйлаган ҳаётидан лаззат олади».
Fikr bildirish
Шу сабабдан ҳам машҳур доктор Виржиния Сатир руҳан ҳаётда қолиш учун кунда камида тўрт марта, ҳаётимизни давом эттириш учун саккиз марта, катта бўлиш учун эса ўн икки марта қучоқлашишимиз кераклигини таъкидлайди.
Fikr bildirish
Юнус: «Бир мен бор менда, мендан ичкарида» деганидек, ким билади, ичимизда оча-оча тугатиб бўлмайдиган неча қатлам қўғирчоқлар бор
Fikr bildirish
«Таҳлика онида кислород ниқобини олдин ўзингизга, кейин фарзандингизга тақинг...» Чунки сиз нафассиз қолсангиз, фарзандингизга ҳам фойда бўлмайди
Fikr bildirish
Аслида эса ҳеч бир бола ота-онасининг кутганларини амалга ошириш учун ёки ҳиссий туйғуларини қондириш учун дунёга келмайди. Чунки болалар ҳали ота-оналарининг ҳаётлари давомида эмас, балки ўз ҳаётларининг бошидадир.
Fikr bildirish
Бир неча йиллардан кейин ҳеч ким уйингнинг тартибли бўлганлиги ҳақида гапирмайди, аммо бахтиёр ва шод катта бўлган бир бола узоқ йиллар гапириладиган муваффақиятлар уруғларини экади...»
Fikr bildirish
Ё тартибли бир уйим бўлади ёки ақлли ва бахтли болаларим. Бундай ҳолатда мен иккинчи бандни танлашга қарор қилдим.
Fikr bildirish