Ўтмишга қараб шуни айтишимиз мумкинки, мақсадимизга эришганимизнинг бош омили – ўз вақтимиз, маблағ ва ресурсларимизни учта ҳал қилувчи (асосий) соҳаларга йўналтирганимиз бўлди: Мижозлар билан ишлаш (бу бизга брендимизни яратиш ва танилишимизга сабаб бўлди), корпоратив маданият (бу бизга асосий қадриятларимизни шакллантиришга ёрдам берди) ҳамда ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш
Ўйин ўтказиладиган доскани танлаш сиз қабул қиладиган энг муҳим қарордир. Агар доскангизда ғалаба қозониш қийин кечаётганини сезиб қолсангиз, уни ўзгартиришингиз керак. Агар рақиблар кўпайиб кетса (баъзилари ақлсиз ёки тажрибасиз), ҳаттоки сиз улар ичида энг зўри бўлсангиз ҳам, ўйинда ютиб чиқишингиз жуда қийин кечади.