«Подшоҳ ҳафтада икки кун зулм кўрганларни қабул қилиб, золимларнинг додини бериб, жазолаб ва раият сўзларини бевосита эшитиб бориши керак. Агарда худованд подшоҳ додхоҳларини олдига чақириб, ҳафтада икки маротаба уларнинг сўзларини эшитади ва золимларнинг жазосини беради, деган хабар мамлакатга тарқалса, унда ситам қилувчилар оқибатини ўйлаб қўрқиб бедодлик қилмайдилар».