и.
– Аммо барча олижанобликлар, буюк ишлар ва қаҳрамонликлар сабаби Худога бориб тақалади. Агар Худойингиз бўлганида...
– Эҳ, навқирон дўстим, – деди Мустафо Монд, – цивилизация олижаноблик ва қаҳрамонликка умуман муҳтож эмас. Олижаноблик, қаҳрамонлик – булар сиёсий самарасизлик натижалари.