Божхонада ишлар кўп бўлса-да, иш ҳақимиз анча паст эди. Қора қозонни қайнатишга базўр етарди. Аммо текшир-текшир, турли туман комиссиялар кўп бўларди. Уларни кутиб олиш, меҳмон қилиш, совға-саломлар улашиш, байрамларда бошқармадагилар, вазирликдагиларни «йўқлаш»нинг ўзи бўлмасди. Кимдандир тама қилишга, пора олишга мажбур эдик. Оғизда ҳамма порахўрликка қарши «курашса-да», аслида бутун тизим коррупция ботқоғига ботганди...
G'ayrioddiy intiqom
·
Komil Sindarov