Kitobdan iqtiboslar  Бир варақли маркетинг режа

“Яхши рассом кўчиради, буюк рассом ўғирлайди”
3 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Агар сизнинг шаҳрингизга циркчилар келаётган бўлса ва сиз “Шанба куни кўргазмалар майдонида цирк бўлиб ўтади”, деб эълон берсангиз, бу – реклама. Агар сиз катта филнинг орқасига ўша ёзувни ёпиштириб бутун шаҳар бўйлаб айлантириб юрсангиз, бу – промоушен. Агар фил шаҳар ҳокимининг гулбоғидан ўтиб боғни пайҳон қилса ва бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзиб чиқса, бу – оммалаштириш. Агар ҳоким бу жараённи билиб қолиб, ҳазилга олиб кетса ёки бошқача муносабат билдирса, бу – жамоатчилик билан алоқа/PR. Агар шаҳар аҳолиси циркка борса, сиз уларга кўнгилочар кўчма дўкончаларни кўрсатсангиз, улар шу дўкончаларда пул сарфлаб вақтини жуда мароқли ўтказиши мумкинлигини тушунтирсангиз, саволларига жавоб берсангиз ва охир-оқибат, улар циркда жуда кўп пул сарфласа, бу – сотув. Агар юқоридагиларнинг барчасини режалаштирсангиз, бу – маркетинг.
2 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Нега бизнесда маркетингга жуда қаттиқ ёпишиб олишимиз керак дегувчиларга ҳам худди шу жавоб тўғри келади: “Чунки пул ўша ерда”.
2 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Худди шунга ўхшаб муваффақиятли нархлаш стратегияси маҳсулот ёки хизматнинг “стандард” ва “премиум” вариантларини таклиф қилишдир. “Премиум” танлов “стандард” танловга қараганда 50 фоиз қимматроқ туради, аммо икки баравар ёки ундан кўпроқ қиймат бера олади.
2 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Кичик бизнес эгалари йўл қўядиган хатолардан энг аҳмоқонаси маркетинг бюджетига чегара қўйиши деб биламан
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Бюджетни муҳокама қилмасдан туриб маркетинг ёки медиага сарфланадиган маблағлар ҳақида гапиришнинг ўзи абсурд
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Кўп одамлар ижтимоий тармоқ маркетинги текин деб ўйлайди. Агар сиз учун вақтингиз қадрсиз бўлса, у ростдан ҳам текин.
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда интизом ўрнатиш муҳим. Худди ишчиларингизга йиғилиб олиб ҳар хил нарсалар ҳақида гап сотиб ўтиришига йўл қўймаганингиз каби ижтимоий тармоқда ҳам бунга рухсат бермаслик керак.
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Ёдингизда бўлсин, одамлар одамлардан сотиб олади.
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Ижтимоий тармоқ ўз номи билан медиа, у стратегия эмас.
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish