ta muallif kitobidan iqtiboslar  Qadr kechasidagi qotillik

Қиссадан ҳисса шуки, инсон қалбида қасос ўти сусайиши мумкин, бироқ ҳеч қачон ўчмайди. Кун келиб, хира чўғ яна оловланиб қолиши мумкин...
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Бедананинг уйи йўқ, қайга борса питбилдиқ,
Fikr bildirish
Ўз фарзанди-аржуманди шу ишни қилиши мумкинми? Тарихда ҳам, айни замонда ҳам падаркушлар бўлган. Аммо уларнинг кўпчилиги эркаклар... Аёл падаркушлар ҳақида ҳеч эшитмаган эканман. Балки бордир, айрим аёллар қаҳрда эркаклардан баттар бўлади. Бундай хотин-қизларни нозик хилқат вакиллари сирасига қўшиб бўладими?
Fikr bildirish
Устозларимиз бизнинг қон-қонимизга «Бир киши ноҳақ қамалгандан кўра, юзта жиноят очилмай қолгани яхши», деган гапни сингдиришган. Юзтани қўя туринг, битта жиноятнинг очилмай қолиши жамият учун қанчалик хатарли, жазонинг муқаррарлиги тамойили бузилишига олиб келади, жиноятчиларда янги-янги жиноятлар қилишга рағбат уйғотади. Аммо бир шахсни қонунсиз қамаш жамият учун ундан юз карра хатарли ва оғриқли бўлади!
Fikr bildirish