Қўлимни жин урсин. Қўлимни йўқотсам, йўқотибман. Қўлни йўқотишдан ҳам ёмонроқ ишлар бўлаяпти. Сенинг қўлинг иккита. Бошқа аъзоларингга ҳам зарар етмаган. Лекин одам бир қўл ёки бошқа аъзоларидан биттаси омон қолсаям одамлигича қолаверади.
– Узоқ вақт жинни бўлганмисиз?
– Ҳамма вақт деб ўйлайман, – жавоб берди Спелмен. – Сизга айтсам, бунга ўхшаш замонда бахтиёр яшашнинг ягона йўли шу. Мен Дуглас авиация корхонасининг нима иш қилаётганига нега аҳамият берай? Америка телефон ва телеграфи акциядорлик корпорациясининг фаолияти билан нима ишим бор? Улардан ҳеч бирининг менга алоқаси йўқ.