Kitobdan iqtiboslar Фаренгейт бўйича 451ºmuallif Рэй Брэдбери
Уларнинг айтишича, одамларнинг китоб сотиб олмай қўйганининг ажабланарли жойи йўқ эди. Бироқ нимани исташини яхши билган, кўнгилхушликка муккасидан кетган омма комиксларни ва албатта эротик журналларни сақлаб қолди. Мана шунақа, Монтэг. Буларнинг бари тепанинг аралашувисиз, ҳукуматнинг назоратисиз бўлди. Ҳеч қандай фармон ҳам, буйруқ ҳам берилмади,
4 kishiga yoqdi
Одамларнинг мияларини рақамлар, кераксиз фактларга тўлдириб ташланг. Ҳечқиси йўқ, ўзларини билимлидек ҳис қилишади.
3 kishiga yoqdi
Мутлақо ҳеч нарса ҳақида гаплашишмайди. Оғизларидан номлар тушмайди – автомобиль маркалари, мода, сузиш ҳавзалари номлари. Шуларга фақат “Қандай зўр!” деб қўшиб қўйишади. Ҳаммалари бир хил гапни қайтаришаверади ва ҳеч ким бошқасидан фарқли гап айтмайди. Кафеларда эса латифа қутиларини қўйиб, ўша бир хил ҳазилларни эшитишаверади, мусиқий деворларни ёқиб, рангли нақшларнинг у ёқдан-бу ёққа ўтишини томоша қилишади. Лекин булар жонсиз!
2 kishiga yoqdi
Китоб ҳақида муқовага қараб хулоса қилинмайди
1 kishiga yoqdi
Бизнинг замонда ҳар ким ўзи билан ҳеч нарса содир бўлмаслигига ишончи комил
1 kishiga yoqdi
Дунёда уруш деган нарсалар борлигини унутсин
1 kishiga yoqdi
Агар одамнинг сиёсатдан хафа бўлишини истамасангиз, унга масаланинг иккала томонини кўрсатманг.
1 kishiga yoqdi
Болага мактабларда сингдираётганларимизнинг аксариятини оилавий муҳит йўққа чиқариши мумкин.
1 kishiga yoqdi
Инсон бир умр интиладиган нарса ҳам шу эмасми? Хурсандчилик ва ҳаяжонли дамлар
1 kishiga yoqdi
Китоб эса қўшни уйдаги ўқланган қуролдир. Уни ёқиб, йўқ қилиш керак
1 kishiga yoqdi
