ta muallif kitobidan iqtiboslar  Ажиб янги дунё

У фалсафага инстинктив ра­виш­да ишониш мумкин бўлган нарсани асослаш учун ёмон асослар топиш машғулотидир, дея таъриф берган
Fikr bildirish
Худога муқаррар қайтамиз
Fikr bildirish
– Оғриқ – алдамчи сезим, холос.
Fikr bildirish
– Аммо мен ноқулайликни севаман. – Биз севмаймиз, – деди Бош Нозир. – Биз қулай шароитда яшашни маъқул кўрамиз. – Менга қулай шароит керак эмас. Менга Худо керак, шеърият, хавф-хатар керак. Озодликни истайман, эзгуликни ҳам, гуноҳни ҳам. – Бошқача айтганда, сиз бахтсиз бўлиш ҳуқуқини та­лаб қиляпсиз, – деди Мустафо. – Ҳа, шундай, – мағрур жавоб қилди Ёввойи. – Ҳа, талаб қиламан! – Бунга қарилик, бадбашаралик, мадорсизлик ҳуқуқ­ларини ҳам қўшиб қўйинг; захм ва саратонга чалиниш ҳуқуқини; очин-тўқинлик ҳуқуқини; бит босиш ва тер­ла­ма ҳуқуқини; бутун умр эртанги кунингдан ҳадиксираб яшаш ҳуқуқини; турфа хил оғир касалликлардан азоб чекиш ҳуқуқини... Орага узоқ жимлик чўкди. – Ҳа, буларнинг барчаси менинг ҳуқуқларим ва мен уларни талаб қиламан.
Fikr bildirish
Ҳа, ҳа, йўқ қилибсизлар, – қовоқ уйиб бош ирғади Ёввойи. – Бу сизнинг қўлингизда. Барча ёқимсиз нарсаларни у билан яшашни ўрганиш ўрнига йўқ қи­ласиз. “Қай бири булардан бизга муносиб? Шу дилозор фалакнинг таҳқирларига шикоятсиз – шиквасиз чидаб турмоқми? Йўқса, унга рад бадал бериб қўзғалмоқ. Қу­рол олиб ё енгмоқ ё маҳв бўлмоқми?” [1] Сизлар эса тоқат ҳам қилмайсиз, курашмайсиз ҳам. На азоб чекасиз, на қарши борасиз. Шунчаки фалак таҳқирларини йўқ қиласиз. Бу ҳаддан ташқари осон ечим.
Fikr bildirish
Кўплаб лаззатли гуноҳларсиз мустаҳкам цивилизацияни тасаввур қилиб бўлмайди. – Аммо барча олижанобликлар, буюк ишлар ва қаҳрамонликлар сабаби Худога бориб тақалади. Агар Худойингиз бўлганида... – Эҳ, навқирон дўстим, – деди Мустафо Монд, – цивилизация олижаноблик ва қаҳрамонликка умуман муҳтож эмас. Олижаноблик, қаҳрамонлик – булар сиёсий самарасизлик натижалари.
Fikr bildirish
и. – Аммо барча олижанобликлар, буюк ишлар ва қаҳрамонликлар сабаби Худога бориб тақалади. Агар Худойингиз бўлганида... – Эҳ, навқирон дўстим, – деди Мустафо Монд, – цивилизация олижаноблик ва қаҳрамонликка умуман муҳтож эмас. Олижаноблик, қаҳрамонлик – булар сиёсий самарасизлик натижалари.
Fikr bildirish
Кўплаб лаззатли гуноҳларсиз мустаҳкам цивилизацияни тасаввур қилиб бўлмайди.
Fikr bildirish
– “Аммо қадрият ихтиёрга боғлиқ эмас, – “Троил ва Крессида”дан мисол келтирди Ёввойи. – Муносиб нарса нафақат кимнингдир баҳолашига кўра, балки ўз-ўзича ҳам муносибдир”.
Fikr bildirish
Худолар одил. Шубҳасиз. Аммо уларнинг қонунлари, охир-оқибат, жамият бошқарувини ўз қўлига олган инсонлар томонидан жорий қилинади; тақдири азал инсон ихтиёрига кўра амалга ошади.
Fikr bildirish