Kitobdan iqtiboslar  Qimmatga tushgan xato

Оқ қушлар мабодо жуфтини йўқотса, ўзларини баландликдан тошларга уриб ҳалок қилар экан. Шунчалик садоқатни қайдан олар экан бу жониворлар! Инсон-чи? Инсон бунга қодирми? Қодир экан. Бугун мен ҳам ўша оққушнинг кўйига тушиб қолмадимми? Йўқ, йўқ Вазира, эсингни йиғ! Қалбингдаги умид чироғини ўчирма!
2 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
усиз мен ким бўлдим, яшашимдан нима маъни?
2 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Муҳаббат эски нарса, лекин ҳар бир қалб уни янгилайди деганларидек,
Fikr bildirish
Аммо кейинги пайтда бу хайрли ишнинг ортга сурилиб бораётганидан кўнгли хижил бўла бошлаган онани тинчлантириш Вазирага осон бўлмай қолди.
Fikr bildirish
«Сиз доимо тирикдирсиз, тирикдирсиз Онажон, Бизнинг ғаму қувончларга шерикдирсиз Онажон».
Fikr bildirish
Эй Парвардигор, Яратган Эгам сенга умр бўйи сиғиндим, қолган умримни ўзингга бахшида айлай, бир ўтинчим бор, менга боламни қайтариб бер...»
Fikr bildirish
Бир томондан қирқ йил бирга умр гузаронлик қилган сирдоши, сафдоши, ёстиқдошидан жудо бўлиш, иккинчи томондан суянган тоғи, кўзининг нури, азиз фарзандидан ажралиш Сафар акани довдиратиб қўйди. Унга яшашнинг қизиғи йўқдай, ҳаётнинг маъноси қолмагандай эди.
Fikr bildirish
Кечга яқин мутахассислар унинг ёрдамида Баҳром Сафаровични олиб кетган автомашина ҳайдовчиси ва икки номаълум шахснинг фотороботини чизишди.
Fikr bildirish
Ортимга бурилиб қарасам, бояги машина жойидан зарб билан қўзғалганини кўрдим.
Fikr bildirish
Эртаси куни Аҳад ака менга бекободлик Гулмира деган аёл номидан Баҳром ака деган прокурорга телефон қилиб, гаплашишимни айтди. Мен сабабини сўрадим. У киши Бекободлик Гулмира деган аёл Баҳром ака билан яхши муносабатда эканлигини, у прокурорга «мен яқинда Тошкентга бориб, сизга телефон қиламан», деган мазмунда хат ёзганлигини, прокурор Гулмиранинг қўнғироғини кутиб ўтирганлигини билдирди.
Fikr bildirish