ta muallif kitobidan iqtiboslar  Бепарволикнинг нозик санъати

Инсоннинг асл қиймати унинг бахтга эмас, балки бахтсизликка бўлган муносабатида намоён
5 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
саримсоқпиёзни паққос туширгач, оғзинг сасимаётганига ўзингни ишонтириш учун жуда катта куч-қувват талаб қилинади.
4 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Аксарият инсонлар асабларини ҳеч вақога арзимас нарсаларга сарфлаб, ўзларини қийнаб юрадилар. Биз қайтимни майда чақалар билан қайтарган автобусдаги қўпол чиптачининг муомаласидан жиғибийрон бўлаверамиз. Севимли кўрсатувимизнинг вақти ўзгарса ҳам жаҳлимиз чиқади. Ҳамкасблар таътилни қандай ўтказганимизни сўрамагани учун ичимизни кемирамиз. Бу орада кредит қарта муддати тугайди, уйдаги жонзотлар биздан нафратланади, ўсмир ўғлимизнинг тарбияси кундан-кунга бузилиб бораверади, биз эса майда чақалар ва телевизордаги кўрсатувимиз туфайли асабийлашишда давом
3 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Мен омадсизман, лекин бу билан кимни иши бор
2 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Ўртамиёна» бўлиш тушунчаси омадсизликнинг янги мезонига айланиб улгурди
2 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Одамлар хафа бўлиш ҳиссиётига гиёҳванд моддага ружу қўйгандек ўрганиб қолади
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Бу китоб бирор нарсани қўлга киритиш, қозонишни эмас, қўйиб юборишни, ҳаётга ташқаридан нигоҳ ташлаш ва чиндан-да муҳим бўлган нарсалардан бўлак ҳамма хавотирларга қўл силташни ўргатади.
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Қаранг, бу қандай ишлайди. Бир куни барибир вафот этасиз. Буни билишингизни биламан, шунчаки унутиб қўйган бўлсангиз-чи, деган гумонда яна бир бор бу ҳақида эслатяпман. Сиз ва сиз билган барча инсонлар эртами-кечми барибир оламдан ўтади. Бизга инъом этилган мана шу қисқа вақтда жуда оз нарса ҳақида қайғура оламиз. Ҳа, жуда ҳам оз. Агар атрофда рўй бераётган ҳамма нарсага эътибор қаратиб асабийлашаверсангиз, бир куни телба бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳаётда бепарволикнинг нозик санъати бағоят муҳимдир. Бу жуда ғалати эшитилар ёки мен тентакдай туюларман, лекин бу ерда гап диққатни бир ерга жамлаш ва энг муҳим ишларни саралашни ўрганиш ҳақида боряпти. Шахсий қадриятлар асосида ўзингиз учун энг аҳамиятли нарсаларни англашингиз ва ажратишингиз зарур. Бу иш ниҳоятда қийин. Бунинг учун кўп йиллик тажриба ва интизом талаб этилади. Вақти-вақти билан муваффақиятсизликка учрашингиз шубҳасиз.
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish
Бирор нарса ҳақида камроқ ўйлаб, совуққонлик билан диққатни бир ерга жамласангиз, ўша нарсани анча яхши бажарса бўлади.
1 kishiga yoqdi1 ta fikr
Fikr bildirish
Чунки ҳаётни бирор чандиқ орттирмасдан кечириш мумкин эмас. Ҳа, қолганларга қараганда жиддийроқ муаммоларга эга одамлар бор. Зўравонликка учраган одамлар бор. Аммо қанчалик қийин ва оғриқли бўлмасин, охирида ҳеч нарса ўзгармайди. Ўзи учун жавобгарлик инсоннинг ўзида қолади.
1 kishiga yoqdi
Fikr bildirish