Баъзи кампирлар шунчаки “кино юлдузлари”га айланган, улар ҳам ўзгарганини сезаман. Аллақачон ўз монологларни ёдлаб олган, зарур жойларида кўз ёшлари ҳам чиқиб келади. Дастлабки чет элликлар келганда, улар жим эдилар, фақат йиғлардилар. Энди эса гапиришни ўрганиб олганлар. Балки, болаларига сақич, бирор қути ортиқча кийим-кечак униб қолар...