Dildora Rashidovacard.quoted3 oy oldin
Яхши-ёмон ҳақидаги ёлғонга эргашиб, бизда бир зарарли одат авж олади: биз ўз борлигимизга асос қидирамиз. Одамзот ўз мавжудлигини аҳамятсиз, оддий ҳолат деб қабул қила олмаслигига сабаб — мазмунсиз ҳаёт ёмон, мазмунли ҳаёт яхши деб билишидир.

Аммо биз ўз борлигимизга муҳимлик тусини беришга қанча ҳаракат қилмайлик, табиатда бир сир ўзгармас қолади — дунёда ҳеч нарса мазмунга эга эмас. Инсон мазмунли ёки мазмунсиз ҳаёт яшаб ўтмайди — инсон оддий ҳаёт яшаб ўтади.
  • Fikr bildirish uchun kirish yoki roʻyxatdan oʻtish