Биз бу дунёда ҳамма нарсани кўришга жисмонан улгурмаймиз. Шунинг учун тинглаш — бизга берилган ажойиб имконият. Биз тинглаш орқали жуда кўп янги нарсаларни ўрганишимиз мумкин. Ҳаётда одамларнинг гапларига қулоқ солиб оладиган билимларингиз мактаб ёки олийгоҳда дарсларни тинглаб оладиган билимларингиздан анча қизиқроқ ва фойдалироқ.