Инсонпарварлик — бу китобларда чиройли сўзлар билан таърифланадиган, фақат авлиёсифат одамларнинг қўлидан келадиган оғир бир юмуш эмас. Инсонпарварлик, кўпчилик ўйлагандай, ўзи қолиб, бошқалар ташвишида куйиб-пишиш ҳам эмас. Инсон ўзига меҳр кўрсатмасдан, бошқалар ғамини ейишида қандай инсонпарварлик бўлиши мумкин?