Онам ҳаёт бўлганда онам, отам ҳаёт бўлганда отамгина менга ачиниб, дод-фарёд қилишларигина мумкин бўларди. Бу замон шундай замонки... Хўш, қандай замон? Қани, гапир, десалар, қайси мард, «Одамлардан бир-бирига ишонч, оқибат кўтарилган, ҳар ким фақат ўзини ўйлаб қолган замон», деб айта оларди!