Кеча троллейбусда кетаётгандим. Бир саҳнага кўзим тушди: болакай қарияга жой бўшатмади. Кекса киши ёш болага панд-насиҳат қилди:
— Қарисанг, сенга ҳам жой беришмайди.
— Мен ҳеч қачон қария бўлмайман, — жавоб берди болакай.
— Нега?
— Ҳаммамиз яқинда ўламиз.