Ёримизга беришимиз мумкин бўлган энг катта ҳадя унга вақти-вақти билан «Раббим сендан рози бўлсин», «Яхшиямки, Аллоҳ мени сенга йўлиқтирди», «Мен учун жуда қадрли ва кераклисан», деган сўзлар эканини унутмайлик. Бунга ўхшаш сўзлар ва муносабат ҳам ёримизни, ҳам Раббимизни хушнуд этади. Бундан бошқаси фақатгина оний шодлик улашишига, чин маънода бахтли қилмаслигига гувоҳ бўламиз.