Laylo Nurullayevacard.quoted2 oy oldin
5-қоида

Севгини ақл ва мантиқ билан ўлчаб бўлмайди. Чунки ишқ қалб масаласидир. Aқл ва мантиқ ўлчайди, бичади, баҳолайди, ҳисоблайди ва хулоса чиқаради. Юрак эса чегара билмайди, унинг дарёсида ҳисоб-китобларнинг оёғи осмондан бўлади. Ишқ денгизига шўнғиган киши ўз мақсадига ҳисоб-китоб билан эмас, юрак билан йўналади. Чунки ишқ йўлини фақат муҳаббатга тўла қалб билан босиб ўтиш мумкин. Ишқ йўлининг йўловчиси олдинда шаршаралар бўлса ҳам, ўзини ишқ дарёсининг оқимига ташлаб қўяди. Шаршарадан тушиш ҳам севги орқали содир бўлса, инсонни матлаби сари олиб боради. Ахир Иброҳим алайҳиссалом учун олов гулзор бўлмадими?
  • Fikr bildirish uchun kirish yoki roʻyxatdan oʻtish