Машинангизда GPS ишлатсангиз, у тўғри кўрсатиши муҳим ҳисобланади. Агар у сиз турган эмас, балки бошқа шаҳарни кўрсатаётган бўлса, табиийки унга ишониб ҳаракат қилмайсиз. Чунки бу билан нотўғри манзилга бориб қолишингизни биласиз. Шундай экан, нотўғри фактларга суяниб иш кўрадиган қонун чиқарувчилар ва сиёсатчилар қандай қилиб глобал муаммоларни ҳал этсин? Дунёқарашлари остин-устун бўлиб ётган бизнесменлар қандай қилиб ташкилотлари учун оқилона қарор чиқарсин? Ҳаёт йўлида кетаётган ҳар бир инсон нимадан ташвишга тушиб, нимадан хаво тирланиши кераклигини қандай билсин?
Ҳанс Рослинг, Ола Рослинг, Анна Рослинг Рённлунд: Factfulness. Дунё ҳақида янглиш фикрлашимизнинг ўн сабаби — нега у биз ўйлагандан яхшироқ
Фактдорлик — стрессни юмшатувчи, фақат кучли фактларга таяниб фикрлаш одатидир.
Дунёда қанча камбағал бор, аҳоли сони нега ўсмоқда, қизларнинг қанчаси таълим олмоқда сингари муҳим глобал ўзгаришлар ҳақидаги оддий саволларга одатда хато жавоб эшитамиз. Шу қадарки, жавобларни ихтиёрий танлайдиган шимпанзе ҳам ўқитувчилар, журналистлар, Нобель мукофоти лауреатлари ва банкирлардан тўғрироқ жавоб бера олади.
“Factfulness”да халқаро соғлиқни сақлаш бўйича профессор ва глобал TED маърузачиси Ҳанс Рослинг икки ҳамкори — Анна ва Ола билан биргаликда бунинг сабабини янгича йўсинда изоҳлайди. Улар бизни адаштирувчи ўнта инстинктни очиб берган.
Барча нуқсонларига қарамай, дунё биз ўйлагандан анча яхшироқ ҳолатдадир. Бу хавотирга ҳожат йўқ дегани эмас, албатта. Бироқ фактларга асосланган дунёқарашни шакллантириш ўрнига доим ҳар нарсадан хавотирланаверсак, таҳликалироқ нарсаларга диққат қарата олмаймиз.
Қизиқ ва таъсирли ҳикояларга бой, илҳомбахш ва хатоларни фош қилувчи “Factfulness” долзарб китоб бўлиб, қарашларингизни ислоҳ қилиб, келгуси инқироз ва имкониятларга тайёрлайди.
Узоқ йиллар дарс бериб, тест ўтказиб, одамлар ўз қаршисидаги фактни нотўғри талқин қилишини эшитиб, охири ўта драматик дунёқарашни ўзгартириш жуда мушкуллигини, чунки у миямизнинг фаолияти билан чамбарчас боғлиқлигини англадим.
Айтмоқчиманки, тест натижалари шунчаки тасодифан йўл қўйилган хатолик эмас. Улар тасодифий хатоликдан ҳам ёмонроқ: умуман ҳеч нарса билмайдиган одам ҳам бундан тузукроқ жавоб берарди.