ўзига тиктирмай ҳеч тура олмас. Дўконда бир яхши мато борлигини эшитдими, қандай қилиб бўлса ҳам, бориб ундан ўзига бир кийимлик олмасдан кўнгли роҳат топмас
«Ёш қизларнинг зеҳнини ўзларига тегишли бўлган нарсалар ила ўстирингиз, уларга юрт ишларини ўргатингиз. Уларни кичкина вақтларидаёқ юрт тутишга, ҳисоб-китобга, майда-чуйда нарсалар сотиб олишга, ҳар бир нарсанинг кўпроқ фойдали бўлиши учун нима қилиш кераклигини билдирувга тиришингиз».